"Бунёдкор"га қарши ўйингача "Қўқон-1912" ҳужумчиси сафга қайтди

BEPUL PROPAN

Бухородан яхши кайфиятда қайтиб келган "Қўқон-1912" футболчилари «Бунёдкор» билан бўладиган учрашувга қизғин тайёргарлик кўрмоқдалар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, айни пайтда жамоа «Марказий» стадионида машғулот ўтказмоқда. Машғулотларда футболчилар астойдил тер тўкмоқдалар.

Мухлисларимиз учун қувонарлиси, моҳир ҳужумчи Носир Отақўзиев ҳам машғулотларга қўшилди. Отақўзиев ҳозирча алоҳида машғулотларда иштирок этмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию