"Бухоро" футболчиси легионерга айланди

  • 14 сентября, 2022, 20:36
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мавсум бошида “Бухоро” сафидан ўрин олган ярим ҳимоячи Хуршид Олимов ўз фаолиятини Россияда давом эттирадиган бўлди.

Tecno

“Бухоро” матбуот хизматининг хабар беришича, футболчи Қрим премьер лигаси иштирокчиси “Океан” (Керч) жамоасига эркин агент сифатида бориб қўшилди.

олимов2

Маълумот ўрнида, Қрим премьер лигаси яқиндагина старт олган бўлиб “Океан” (Керч) жамоаси 3 тур учрашувларидан сўнг иккинчи поғонани эгаллаб турибди.

Бугун ярим ҳимоячи ушбу жамоа билан 1.5 йиллик шартнома имзолади ва расман “ФК Океан” футболчисига айланди. Олимовнинг янги жамоасидаги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз, - дейилади “Бухоро” матбуот хизматининг хабарида.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию