Чарльз Оливейра: “Мен аҳмоқлик қилдим"
Бразилиялик ММА устаси Чарльз Оливейра амалдаги UFC чемпиони Илия Топурияга қарши мағлубиятини изоҳлади.
“Мен аҳмоқлик қилдим… Нимани ўйладим ўзи, ҳайронман?! Илияни партерга олиб тушиб, қўлларимни ишга соламан деб ўйлагандим. Ҳақиқатан ҳам бунга ҳаракат қилдим, лекин эҳтиётсизлик сабаб Топуриядан биринчи бўлиб зарба ўтказиб юбордим. Шундай экан, бу менинг айбим”, — деди бразилиялик "Championship Rounds" саҳифасига берган интервьюсида.
Маълумот учун, "UFC 317" турнирида бўлиб ўтган баҳсда “Матадор” биринчи раундда Оливейрани нокаут билан мағлуб этганди.



Комментарии