“Челси” энг бадавлат клубнинг ҳужумчисини олиб қўяди

  • 24 ноября, 2021, 11:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” ҳужум чизиғини кучайтирадиган футболчи қидирмоқда. Улар янги ҳужумчини январь ойидаёқ харид қилмоқчи.

Tecno

Ҳозирча, “аристократлар” сафида иккита марказий ҳужумчи бор холос. Ромелу Лукаку энди жароҳатидан қутилган бўлса, Тимо Вернер иккинчи мавсум ҳам Англия футболига мослаша олмаяпти.

Клуб хўжайинлари ҳам Тухелнинг жамоага ҳужумчи олиш ҳақидаги таклифини маъқуллади. Клуб скаутлари “Ньюкасл” форварди Каллум Уилсонни олишни таклиф қилмоқла.

Жорий мавсумда “Ньюкасл” муваффақиятсиз ўйнаётган бўлса-да, Каллумнинг ҳаракатлари юқори баҳоланмоқда. У ҳужум қудрати энг заиф жамоа шарафини ҳимоя қилаётганига қарамай, саккизта учрашувда тўртта гол урди.

Саудияликлар “Ньюкасл”га номдор футболчиларни олиб келмоқчи. Шу боис, Уилсон асосий ҳужумчи мақомида бўла олмайди. Бу ўз навбатида, 30 ёшли футболчининг “Челси”га таклифини қабул қилишига туртки бўлиши кутилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию