"Челси" "Реал" футболчиси учун 150 миллион евро тўлашга тайёр

CHERY AUTO

"Челси" "Реал" ҳужумчиси Винисиусга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "El Nacional" хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, Лондон клуби 22 ёшли учун 150 миллион евро тўлашга тайёр. Агар бу трансфер амалга ошса, "Реал" Мадрид тарихидаги энг қиммат сотуви бўлади.

Олдинроқ Испанияда Винисиус ирқчиликка дуч келгани, шу боис у "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Жорий мавсумда бразилиялик вингер "қаймоқранглилар" сафида 54та ўйин ўтказиб, 23та гол урди ва 21та голга ассистентлик қилган. "Transfermarkt" портали Винисиусни 120 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию