“Челси” учта позицияга 11 нафар ўйинчи танлади

  • 30 апреля, 10:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Челси” бош мураббийи Энцо Мареска янги лойиҳани амалга ошириб, жамоани Европанинг энг қудратли клублари қаторига қайтаришга бел боғлаган.

Италиялик мутахассис клуб раҳбариятига ўз лойиҳасини юқори даражага етказиш учун учта позицияни кучайтириб, марказий форвард, қанот ҳужумчиси ва марказий ҳимоячи олиш кераклигини маълум қилди.

Айни пайтда клуб мутасаддилари жамоага мос тушадиган ўйинлар рўйхатини шакллантира бошлади.

“Аристократлар” тўпурар ҳужумчи позициясига Виктор Осимхен, Жонатан Дэвид , Бенжамин Шешко,  Уго Экитике ва Лиам Делапни мўлжаллаяпти.

Қанотлардан уюштириладиган ҳужумларни кучайтириш учун лондонликлар рўйхатга Алехандро Гарначо, Жейми Гиттенс ва Нико Уильямсни қўшди.

Марказий ҳимоячи ролига Марк Гэхи, Дин Хёйсен ва Жаррад Брантуэйт каби ёш, тезкор, бақувват ва мураккаб вазиятларда ишончли ўйнай оладиган футболчилар танланди.

 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию