"Челси" янги вингер трансфери бўйича ҳали ҳамон келиша олмади

CHERY AUTO

Лондоннинг “Челси” клуби ҳали ҳам “Боруссия Дортмунд” билан қанот ҳужумчиси Жейми Гиттенснинг трансфери бўйича товон пули масаласида келишувга ериша олмаяпти.

Tecno

Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, "арилар" инглиз футболчиси учун 60 миллион евро талаб қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, "Челси"нинг охирги таклифи 35 миллион евро эди. Энцо Мареска бошчилигидаги жамоа Дортмунд клуби талабларини қондиришга рози бўлиши ёки бўлмаслиги ҳозирча номаълум. Гиттенс илгари "аристократлар"нинг яна бир янги трансфери Лиам Делап сингари "Манчестер Сити" академиясида таълим олган. 
 
Маълумот ўрнида, 20 ёшли футболчи якунланган мавсумда 48 та учрашувда иштирок этиб, 12 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган. Унинг Transfermarkt порталидаги нархи 50 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию