"Челси" ярим ҳимоячисига яхшиланган шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда
"Челси" ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо яқин кунларда яхшилангaн шартларда янги шартнома тузиш бўйича таклиф олади. Бу ҳақда "TEAMtalk" нашри хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, лондонликлар Кайседога маошини ошириш орқали унга нисбатан "Реал"нинг қизиқишини "сўндириш"ни режалаштирмоқда.
"Telegraph Sport" маълумот беришича, "аристократлар" футболчининг келажаги ҳақида хавотир олмаяпти — гарчи яқинда у агентини ўзгартирган бўлса ҳам.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" 2023 йили Кайседони "Брайтон"дан 116 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Жорий мавсумда 23 ёшли хавбек барча мусобақаларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.



Комментарии