"Челси"нинг қишдаги биринчи хариди маълум!

CHERY AUTO

Англия терма жамоаси ва "Кристал Пэлас" клуби ярим ҳимоячиси Адам Уортон январ ойидаги трансферлар ойнасида "Челси"нинг асосий мақсади ҳисобланади. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбанинг сўзларига кўра, 21 ёшли футболчи ўзининг совуққонлиги, узатмалари ва ўйинни назорат қилиши билан "кўклар"нинг эътиборини тортган. "Челси" мураббийлар штаби Уортон келажакда жамоанинг асосий ўйинчисига айланишига ишонади. Шу билан бирга, ёзда трансфер эҳтимоли кўпроқ эканлиги даъво қилинмоқда.

Бу мавсумда Уортон барча мусобақаларда 15 та ўйинда иштирок этди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг "бургутлар" билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Трансфермаркт портали футболчининг қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию