
Чемпионлар лигаси финалини қайси ҳакам бошқаради?
УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг жорий мавсумдаги финал учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар эълон қилинди.
Ташкилот расмий сайтида маълум қилинишича, "Манчестер Сити" ва "Челси" клублари ўртасидаги Чемпионлар лигаси финал баҳсини испаниялик ҳакам Матеу Лаос бошқаради.
"Вильярреал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирок этадиган Европа лигаси финали франциялик рефери Клеман Тюрпенга ишониб топширилди.
Чемпионлар лигаси финали 29 май куни бўлиб ўтади. Ундан 3 кун олдин, яъни 26 май куни Европа лигасида ҳал қилувчи ўйин бўлади.
Комментарии