Чемпионлар Лигаси ғолиби "Интер"га қайтади

  • 9 сентября, 2020, 18:02
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" клуби Иван Перишич билан шартнома тузмаслигини маълум қилди. Энди у Италияга қайтади.

Tecno

Трансфер ҳуқуқи "Интер"га тегишли бўлган хорват ортда қолган мавсумни мюнхенликлар сафида ижарада ўтказди. Аввалроқ, 31 ёшли футболчи учун немислар 12 млн евро таклиф қилган эди, аммо "нерадзуррилар" бу нархга футболчини қўйиб юбормади. "Бавария" эса бошқа пул тўлаш ниятида эмас.

Перишич бу мавсум "қизиллар" таркибида 35 ўйин ўтказиб, 8 гол ва 4 ассистни амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию