Чемпионлар лигаси низомига ўзгартириш киритилиши мумкин

TIGGO 2 PRO

УЕФА Чемпионлар Лигаси низомига ўзгартириш киритиш имконияти муҳокама қилинмоқда.

"The Guardian" нашрининг хабар беришича, мусобақанинг плей-офф босқичида қўшимча бўлимларни бекор қилиш варианти кўриб чиқилмоқда. Бу қадам Европанинг юқори даражадаги жамоалари футболчилари учун ўйин дақиқаларини қисқартириш имконини беради.

Таъкидлаш жоизки, меҳмонда урилган гол қоидаси бекор қилингандан сўнг, Чемпионлар лигаси плей-офф ўйинлари, табиий равишда экстра-таймларга ўтадиган бўлди. Маълумки, йирик клублар вакиллари футбол жадвалининг ҳаддан ташқари зичлигидан мунтазам равишда норозилик билдирмоқдалар.

Турнирлар сони ортиб бормоқда, ёзда 32 жамоа иштирокида биринчи клублараро жаҳон чемпионати ўтказилади), турнирларнинг ўзи эса кенгайишда давом этмоқда. Чемпионлар лигасига умумий босқичнинг иккита тури ва битта плей-офф босқичи қўшилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию