Чемпионлар лигаси тарихида буни ҳеч ким уддалай олмаганди

  • 8 апреля, 2021, 11:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал дастлабки баҳсини сафарда “Бавария”га қарши ўтказди. Килиан Мбаппенинг дубли ва Маркиньоснинг голлари парижликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Tecno

УЕФА расмий сайтида эълон қилинган хабарга қараганда, 22 ёшли Мбаппе шу куни Чемпионлар лигаси рекордини ўрнатган. Франциялик футболчи ЕЧЛ тарихида бир мавсумда чорак ва нимчорак финал босқичининг меҳмондаги ўйинларида 5 та гол урган илк футболчига айланди.

ПСЖ ва “Бавария” жамоаларининг жавоб учрашуви 13 апрель куни бўлиб ўтади. Париждаги ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Килиан Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида жами 35 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда рақиблари дарвозасига 28 та гол уришга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию