 
                Чемпионлик пойгаси давом этади: "Барселона" ғалаба қозонди
Ла Лига 36-туридан ўрин олган "Вальядолид" - "Барселона" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар Артуро Видалнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. Онлайн жадвалда каталонияликларнинг "Реал" билан очколари фарқи 1 очкогача қисқарди.
"Қироллик клуби" ўз ўйинини эртага ўтказади.
- 90' Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 
- 90+' Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 
- 80' Оскар Плано ўрнига Рубио майдонга тушди. 
- 78' Хорди Алба ҳакамга нисбатан эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди. 
- 78'Уотер-брек. 
- 74' Хуниор Фирпо Бускетс ўрнига майдонга тушди. 
- 68'Начонинг бош билан берган зарбасини Тер Штеген ушлаб олди. 
- 65'Кике Перезга сариқ карточка кўрсатилди. 
- 63' Мессининг жарима зарбасини Хорди Масип қайтаришга эришди. 
- 60' Тер Штеген дастлабки сейвини амалга оширди. Зарба муаллифи Унал. 
- 58'Кикенинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди. 
- 52'Энес Уналнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси Тер Штегенга ортиқча қийинчилик туғдирмади. 
- 49'Рики Пуч иккинчи таймдаги дастлабки зарбани йўллади. Тўп тўғри дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди. 
- 46' Суарес ҳам Гризманн ўрнига майдонга ташланди. 
- 46' Рубин Алкарас ўрнига Энес Унал майдонга тушди. 
- 45' Танаффус. 
- 45+' Биринчи бўлимга нақд 4 дақиқа қўшиб берилди. 
- 45' Рубен Алкарас огоҳлантирилди. 
- 43'Мессининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди. 
- 40' Лангле рақиб ҳужумини майдон марказида тўхтатгани учун огоҳлантирилди. 
- 38'"Вальядолид" футболчиси Тер Штеген билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, энг сўнгги паллада йиқилиб тушди. 
- 32'Уотер-брек 
- 30'Рики Пуч Гризманнга яна бўш дарвозага зарба бериш мумкин бўлган узатма берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 
- 24' Камеро ўрнига Начо Мартинес майдонга тушди. 
- 22'Гвардиоланинг зарбаси ноаниқ чиқди. 
- 19'Бу каби қулай имкониятдан фақат Гризманн гол ура олмаслиги мумкин. У бўш қолган дарвозани ишғол қила билмади. 
- 15' ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Мессидан пас Видалдан гол. 
- 8'"Барселона"нинг хавфли ҳужумидан сўнг Видаль зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида. 
- 1' Ўйин бошланди. 



Комментарии