
Coca-Cola Суперлига: «Пахтакор» потерял очки в Намангане
Завершился матч 14-го тура Coca-Cola Суперлиги между командами «Навбахор» и «Пахтакор». Встреча завершилась со счётом 1:1.
Сначала Игорь Сергеев открыл счет быстрым голом, на 72-й минуте Азиз Тургунбаев сравнял счет. Этот счет не изменился до конца игры.
После завершения игры, «Пахтакор» занимает 1-е место, а «Навбахор» 7-е место в турнирной таблице.
- 90+4'
Учрашув якунланди! Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+2'
Сўнгги дақиқаларни пойтахтликлар фаол ўтказмоқда.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Сардор Теляковга ҳам тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 88'
Сайфиевнинг дарвоза томон йўналган кучли зарбасини Голбан қайтариб юборди.
- 86'
Икки жамоа вакиллари ҳам якунловчи пасларда адашяпти.
- 84'
Мезбонлар сафида Комиловга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 82'
Иван Соловьёв ва Забиҳилло Ўринбоев ўйиндан олинди. Уларнинг ўрнига Ислом Рашидхонов ҳамда Бахриддинов майдонга тушди.
- 81'
Турғунбоевга ортдан зарба берган Ҳамробеков жазоланди.
- 80'
Игорь Сергеев майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Эрен Дердийок ўйинга қўшилди.
- 78'
Катта тезликда ҳужумга ўтаётган Исоқжоновни меҳмонлар ҳимоячилари тўхтатди.
- 76'
Ҳамробековнинг узоқ масофадан берган зарбасини Ўткир Юсупов ушлаб олди.
- 74'
Майдонда ҳаракат қилган Достон Ҳамдамов ўрнига Жавоҳир Сиддиқов ўйинга қўшилди.
- 73'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Мезбонларнинг ажойиб комбинациясини Турғунбоев аниқ зарбаси билан муваффақиятли якунлади.
- 71'
"Шерлар" позицион ҳужум уюштирмоқда.
- 68'
Ҳакам футболчиларга сув ичиб олиш имкониятини берди.
- 67'
Голишев ўз ўрнини Руслан Боловга бўшатиб берди.
- 67'
Азизбек Турғунбоев жарима майдончасига ёриб кирди ва хавфли зарба йўллади.
- 64'
Бу сафар Сайфиев билан Ҳошимов келишолмай қолди.
- 62'
Забиҳилло Ўринбоев рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини таъкидлади.
- 59'
Чераннинг ноаниқ зарбаси ажойиб комбинацияни барбод қилди.
- 57'
Қанотдан катта тезликда югуриб кетаётган Турғунбоевни чалиб йиқитган Ҳамдамов огоҳлантирилди.
- 55'
Игорь Голбан ҳам сариқ карточка олди.
- 53'
Футболчилар ўзаро тортишиб қолишди.
- 52'
Анзур Исмоилов огоҳлантирилди.
- 49'
Сардор Собирхўжаевнинг узоқдан дарвозага йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
- 46'
"Навбаҳор"да Ғуломов ўрнига Исоқжонов, Шамсиддинов ўрнига Мухторов туширилди
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди.
- 45+1'
Биринчи бўлим тугади
- 45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 42'
Машариповнинг жаримадан тепган тўпини Юсупов қайтариб юборди
- 31'
Драган Чераннинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон Ўткир Юсупов ушлаб олди.
- 27'
Достонбек Ҳамдамовнинг зарбаси ноаниқ чиқди
- 22'
Голдан сўнг ўйин темпи бироз тушиб кетди ва яқин икки дақиқа ичида бирорта ҳужум ташкил этилмади.
- 19'
Устунлик тўлиғича "Пахтакор" тарафида. Пойтахтликлар ўйин суръатини назорат қилмоқда
- 17'
Игорь Сергеев ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.
- 12'
ГОООЛ! Игорь Сергеев ҳисобни очди! Бурчак зарбасидан кейин Чераннинг чалқанча зарбага уринишидан сўнг Игорь тўпни яқин масофадан дарвозага йўллади
- 4'
Машариповнинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси бироз юқоридан ўтиб кетди
- 2'
Ажойиб ҳужумдан сўнг Сергеевнинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди
- 1'
Учрашув бошланди!
- 19:57'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
Комментарии