
Даниэль Корьме: "Илия Топурия ва Арман Царукян бадавлат оилада туғилган"
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Даниэль Корьме енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия ва ушбу дивизионнинг етакчи вакилларидан бири Арман Царукян ҳақида баъзи гапларни очиқлади.
"Маълум бўлишича, Топурия бадавлат оиладан экан. Яъни у UFC га қўшилгунга қадар ҳам бой бўлган. Царукян ҳам худди шундай. Икки бой йигит UFC камари учун курашишини тасаввур қила оласизми? Бу жуда ғалати!" - деди Корьме Чейл Соннен билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, "UFC 317" турнирида Топурия собиқ чемпион Чарльз Оливейрани биринчи раунддаёқ нокаут учратди.
Комментарии