Даниэль Кормье: "Жейк Пол боксчи эмас, дейишни тўхтатинг!"
UFC шон-шараф зали аъзоси Даниэль Кормье боксчи-блогер Жейк Пол ҳақида гапирди.
"Мен одамларга қайта-қайта айтяпман, айниқса ММА жангчиларига - Пол боксчи эмас, дейишни тўхтатинг! У беш йилдан бери машғулот ўтказмоқда. Шунингдек, Жейкнинг ажойиб мураббийлари ва спарринг шериклари бор. Спорт формаси ҳам анча яхши", - деди Кормье Логан Полга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 20 декабрь куни Маямида (АҚШ) Пол оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони британиялик Энтони Жошуага қарши рингга кўтарилади.



Комментарии