Давид Алаба "Манчестер Сити"га ўтишни истамади

  • 26 марта, 2020, 09:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Давид Алаба "Манчестер Сити"га ўтишни истамади.

27 ёшли австриялик футболчининг агенти Пини Захави уни немис гранди қизиқаётган Лерой Сане эвазига "шаҳарликлар"га беришни таклиф қилган. Бироқ, Алаба "Сити"га ўтишни хоҳламаган.

Бундан аввалроқ, Давид Алаба "Реал" ёки "Барселона"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. У жорий мавсум 27 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию