
Давид Гоффин энди Новак Жокович билан ўйнайди
Бельгиялик теннисчи Давид Гоффин Токио шаҳридаги "Мастерс" мусобақасида ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Давид ушбу босқичга чиқиш учун кореялик Хён Чон билан куч синашди ва ҳар иккал сетда бир хил 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа "Rakuten Japan Open" мусобақасининг ярим финалида Гоффин сербиялик Новак Жокович билан ўзаро рақобатлашади.
Комментарии