Де Йонг ПСЖга насиб этди

  • 7 декабря, 2018, 12:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Сўнгги пайтларда Европа грандларининг “оромини ўғирлаган” “Аякс” ярим ҳимоячиси  Френки де Йонг фаолиятини қаерда давом эттириш борасида бир қарорга келди.

Tecno

De Telegraaf нашрининг хабар беришича 21 ёшли голландиялик футболчи ПСЖнинг таклифини қабул қилган. Ўз навбатида парижликлар ҳам унинг трансфери учун “Аякс”га 75 млн евро тўлашга тайёр. Ушбу трансфер расман мавсум якунлангач амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, де Йонг учун шунингдек "Барселона" ва "Манчестер Сити" каби грандлар ҳам кураш олиб боришаётган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию