Де Йонг ва Педри қачон сафга қайтади?

  • 6 апреля, 2023, 16:38
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячилари Педри ва Френки де Йонг Ла Лиганинг навбатдаги турида "Хетафе"га қарши ўйинда майдонга қайтади. Бу ҳақда "Sport" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Ҳар иккала футболчи кеча "Реал" Мадридга қарши Испания кубоги ярим финалини ўтказиб юборди. Де Йонг халқаро танаффус олдидан жароҳат олган эди ва Нидерландия терма жамоасига Европа чемпионатига саралаш ўйинларида ёрдам бера олмади.

Педри ҳам худди шу вақтда жароҳат олганди ва терма жамоаси учун бир нечта муҳим ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию