
Дембеленинг нархи ошмоқда
Шотландиянинг “Селтик” клуби ҳужумчи Мусса Дембелени 18 млн фунт эвазига “Брайтон”га ўтиши борасидаги хабарларни инкор этди.
The guardian нашри тарқатган хабарга кўра шотландияликлар 21 ёшли французни 20 миллион фунтдан камига сотишмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, “Селтик” Дембелени 2016 йил “Фулхэм”дан 500 минг фунтга сотиб олган эди.
Маълумот учун, Мусса жорий мавсум Шотландия чемпионатида жами 11та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Комментарии