Диаш: "Ўша вазиятдаги пенальти ҳаммасини ўзгартириб юборарди"

CHERY AUTO

Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Рубен Диаш Марокашдан учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Бруно билан бўлган вазиятни яхшироқ ўрганиш учун вақт бўлмади, лекин бу пенальтидек туюлди. Ўша вазиятдаги пенальти ҳаммасини ўзгартириб юборган бўларди. Бу қийин бўлди, аммо биз давом этишимиз керак", - деди футболчи.

Маълумот учун, Португалия нимчорак финалда Марокашга 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, мундиал билан хайралашди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию