Дибала Европа лигаси финалида ўйнаши мумкин

CHERY AUTO

“Рома” ҳужумчиси Пауло Дибала Европа лигаси финалида “Севилья”га қарши ўйин олдидан жароҳатидан фориғ бўлди.

Tecno

Душанба куни 29 ёшли футболчи жамоа машғулотларида қатнашди. Инсайдер Жанлука ди Марсионинг сўзларига кўра, аргентиналик футболчи барча тайёргарлик белгиларини кўрсатган ва тўпиғида оғриқ сезмаган. Шундай қилиб, римликларнинг ҳужумкор етакчиси 31 май куни бўлиб ўтадиган “Севилья”га қарши Европа лигаси финал учрашувида майдонга тушиши мумкин.

Дибала жорий мавсумда "бўрилар" сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию