Дилшод Жўраев энди бошқа клубда тўп суради

  • 2 января, 2024, 00:10
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

2023 йилги мавсумни “Бухоро” сафида ўтказган ярим ҳимоячи Дилшод Жўраевнинг жамоа билан тузган шартномаси ниҳоясига етди. Шу сабабли футболчи бухороликлар билан хайрлашди.

Tecno

Жамоа сардори сифатида тўп сурган Жўраев ўтган йилги мавсумда ҳаммаси бўлиб “Бухоро”да 23 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та гол ҳам урди.

Айни пайтда Дилшод Жўраевнинг олдида вариантлар бор ва музокаралар давом этяпти.

P.S. Тез орада футболчининг Sports.uz сайтига берган интервьюсини ўқишингиз мумкин.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию