
"Динамо" бугун Тожикистон чемпиони билан ўйнайди
Бугун Даврон Файзиев шогирдлари мазкур йиғин доирасида Тожикистоннинг амалдаги чемпиони - "Истиқлол" клуби билан назорат ўйини ўтказади.
Қўшниларимиз Хўжанд шаҳридаги “Гулистон” қароргоҳидан Тошкентга етиб келадилар ва соат 14:00 да беллашув бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳаким Фузайлов шогирдлари бундан бир неча кун илгари "Сурхон" устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эдилар.
Ўртоқлик учрашуви
18 март (душанба)
"Динамо" (Самарқанд, Ўзбекистон) - "Истиқлол" (Душанбе, Тожикистон)
14:00 Тошкент, Чиғатой.
Комментарии