"Динамо" футболчиси "Манчестер Юнайтед"га йўл олиши мумкин

  • 7 сентября, 2020, 20:43
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Киевнинг "Динамо" клуби ҳимоячиси Виталий Миколенко фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.

Tecno

Manchester Evening News нашрининг ёзишича, 21 ёшли украиналик футболчи “қизил иблислар”нинг асосий трансфер нишони ҳисобланмайди. МЮнинг бу борадаги диққит эътибори “Реал” аъзоси Серхио Регилонга қаратилган. Аммо испаниялик футболчи яқинда жиддий жароҳат олди ва шу боис манкунианларнинг бу борадаги фикри ўзгарган бўлиши ҳам мумкин.

Миколенко ўтган мавсум “Динамо” сафида Украина чемпионатида 23 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию