
"Динамо" ўртоқлик учрашувида майдонга тушади
ФИФА кунларида миллий жамоалар иштирокидаги ўйинлар ўтказилиши боис Суперлигада икки ҳафталик танаффус юзага келади.
«Динамо» жамоаси эса Ўзбекистон кубоги нимчорак финал доирасида 8 июнь куни «Лочин»га қарши муҳим баҳсда майдонга тушади.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу ўйинга тайёргарлик доирасида «Динамо» 3 июнь куни Самарқандда Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Учрашув соат 19:00 да бошланади.
Ўртоқлик ўйини
3 июнь (сешанба)
«Динамо» - «Сўғдиёна»
Ўйин вақти: 19:00
Самарқанд, «Динамо» стадиони.
Комментарии