Доҳа шаҳрида ФИФА қўмиталарининг ялпи учрашуви бўлиб ўтди

CHERY AUTO

ЎФА биринчи вице-президенти, ФИФА Футбол технологиялари, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раиси ўринбосари Равшан Эрматов мазкур қўмитанинг илк йиғилишида иштирок этди. 

Tecno

Шунингдек, ЎФА бош котиби Аваз Максумов ФИФА Соҳил футболи қўмитаси, ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина аёллар терма жамоалари мусобақаларини ўтказиш қўмитаси йиғилишидан ўрин олган конструктив учрашувларда иштирок этишди. 

Куннинг иккинчи ярмида ФИФА томонидан расмий тадбир ташкил этилиб, 2025-йилнинг энг яхши футболчи ва мураббийи тақдирланди.

ФИФА тадбирлари доирасида қўмита аъзолари Қатарда бўлиб ўтадиган Қитъалараро кубок финал учрашуви — ПСЖ ҳамда “Фламенго” баҳси ва “Arab Cup” мусобақасининг финалидан ўрин олган Марокаш — Иордания терма жамоалари ўртасидаги учрашувни кузатиб боришади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию