Дзаньолога ишонч билдирилмаяпти

  • 30 декабря, 2022, 13:15
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг "Ньюкасл" клуби Николо Дзаньоло трансфери бўйича "Рома" билан боғланди. Бу ҳақда Римнинг маҳаллий нашрлари хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, клуб директори Тьягу Пинту ва бош мураббий Жозе Моуриньо клуб келажаги борасида бир қарорга келиши керак бўлади. Улар Никога ишонч билдирмоқчи эмас.

Маълумот учун, 2022/23 йилги мавсумда Дзаньоло "Рома" сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. 23 ёшли италияликнинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию