Дзюбани Суперлига гранди ўз сафида кўрмоқчи

  • 11 июля, 2020, 18:16
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби форварди Артём Дзюба фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

Takvim нашри тарқатган хабарга кўра, 31 ёшли россиялик тўпурарга “Фенербахче”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Турк клуби ўзига тажрибали ҳужумчи изламоқда ва Дзюба бу борада уларнинг диққат марказида бўлиб турибди.

Артём жорий мавсум Россия премьер-лигасида 26 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол ҳамда 13 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию