Дзюдо. Терма жамоамиз Анталья “Катта дубулға” турнирини битта бронза медали билан якунлади

  • 2 апреля, 2023, 15:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси ўз поёнига етиб бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур турнирдаги иштирокини якунлади. 

Tecno

Афсуски, оғир вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди. Шу тариқа, -52 кг вазн тоифасида Сита Қадамбоева қўлга киритган бронза медали терма жамоамиз учун ягона бўлиб қолди.

Қайд этиш жоиз, терма жамоамиз мураббийлар штаби мазкур мусобақага захира таркиб вакилларини жалб қилган эди. Мусобақадан сўнг иштирокчи давлатлар халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашишади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мазкур йиғинда иштирок этиб, жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттиради.

Манба: МОҚ

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию