Эчеверри "Байер"ни тарк этмоқчи
Ёзги трансферлар ойнасида "Байер"га ижара асосида ўтган Клаудио Эчеверри Германия клубини тарк этмоқчи, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
Аввалроқ, "шаҳарликлар" леверкузенликларни ҳужумкор ярим ҳимоячига кам имкон бераётганидан норози эканлигини билдирган. Аргентиналик футболчи ушбу мавсум 315 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Эчеверрини "Манчестер Сити" 2024 йилда сотиб олиб, бир мавсум "Ривер Плейт"га ижарага берди. Ўтган йил қишда Англия клуби таркибига келиб қўшилган Клаудио Германияга йўл олганди.



Комментарии