
Эдди Хау: "Вазият жуда мураккаб, лекин мен Исакни яна "Ньюкасл" либосида кўришни истайман"
"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау ҳужумчи Александр Иса кфаолиятини бошқа клубда давом эттирмоқчи эканлиги ҳақида гапирди.
"Аслида мен унинг қаердалигини ОАВ орқали биламан. Шу нуқтаи назардан мен тафсилотларга киришишим қийин. Вазият идеалдан йироқ ва анча мураккаб.
Жума куни менга унинг трансфери бўйича таклиф келганини айтишди, лекин буни билмасимдан таклифни рад этишибди. Англиядаги одамлар вазиятни тушунишади. Кейин нима бўлишини билмайман. Ўз нуқтаи назаримиздан, биз ҳамон Алексни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаяпмиз ва мен уни яна "Ньюкасл" либосида кўришни истардим.
Биз фақат воқелик билан иш кўришимиз мумкин. Ҳақиқат шундаки, бизда "Ливерпуль"дан биринчи таклиф бўлди ва менимча, у рад этилди. Кейин нима бўлишини кўрамиз.
Футболчиларни имзолаш ҳар доим қийин кечади. Биз шунчаки ўзимиз тўғри деб билган ишни қилишга ҳаракат қиламиз. Бошқа клублар ҳақида гапира олмайман, буни мен ҳал қилмайман", - дея Хаунинг сўзларини келтирди Daily Mail.
Аввалроқ, "Ливерпуль" Исак учун "Ньюкасл"га 120 миллион фунтлик (138 миллион евро) таклифи рад этилган эди.
"Ньюкасл" Исак билан келаси ёзда кетиш бандини ўз ичига олган яхшиланган шартнома тузишга ҳаракат қилди ва уни жамоадошлари орқали қолишга кўндирди, аммо футболчи ўз позициясини ўзгартирмади. Исак ёзда "Ньюкасл"ни тарк этмоқчи ва ўзининг собиқ жамоаси "Реал Сосьедад"да машғулот ўтказмоқда, Эдди Хау жамоаси эса Жанубий Кореяда Осиё бўйлаб мавсумолди сафарида.
Комментарии