Экитике: "ПСЖдаги даврим мен учун фойдали бўлди"

CHERY AUTO

Франциялик ҳужумчи Юго Экитике ПСЖда ўтказган икки мавсумини ижобий баҳолади. Парижликлар сафида у барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган эди.

Tecno

"Менда на Кристоф Гальтьега, на ПСЖга нисбатан ҳеч қандай ёмон ҳис йўқ. Бу мен учун ўқиш ва тажриба орттириш даври бўлди. Футболчи сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам катта қадам ташладим", – деди ҳозирда "Ливерпуль" ва Франция терма жамоаси форварди.

Эслатиб ўтамиз, ёзда 'қизиллар" Экитикени 95 миллион евро эвазига "Айнтрахт"дан сотиб олди. Бундан олдин у айнан шу клубга ПСЖдан тахминан 35 миллион евро учун кўчиб ўтганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию