ЕЛ. Де Хеа ва Магуайр "Севилья"ни ярим финалга олиб чиқди

  • 21 апреля, 2023, 01:55
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европа лигасининг чорак финалидан ўрин олган "Севилья" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Tecno

Дастлаб, 8-дақиқада Магуайрнинг хатосидан унумли фойдаланиб, Эн-Несери ҳисобни очган бўлса, иккинчи тайм бошида Баде орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 81-дақиқада Де Хеа ҳам қўпол хатога йўл қўйди ва Эн-Несери дубль қилди. 

Шу тариқа, "Манчестер Юнайтед" "Севилья"га йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию