
Элит чемпионлар лигаси. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф": Жамоалар қандай рангли либосда ҳаракат қилиши маълум
Осиё Чемпионлар Лигаси Элит 3-тур доирасидаги "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" учрашуви олдидан мусобақа расмийлари ва ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида расмий йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида эртанги баҳсга оид ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоаларнинг либос рангларига ҳам аниқлик киритилди.
Унга кўра, "Шабаб Ал Аҳли" – тўлиқ қизил рангли либосда, "Насаф" – тўлиқ кўк рангли спорт формасида майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, беллашув 21:00да старт олади.
Комментарии