Энди бу рақамда ҳеч ким ўйнамайди

CHERY AUTO

Португалия терма жамоаси ва “Ливерпуль” клуби футболчиси Диогу Жотанинг автоҳалокат туфайли ўлими бутун футбол жамоатчилиги учун оғир зарба бўлди.

Tecno

Испания йўлларида содир бўлган мудҳиш воқеада ака-ука футболчилар Диогу ва Андре Силва  вафот этганди.

“Ливерпуль” клуби Диогу Жота ўйнаган 20-рақамни истеъмолдан чиқаришга қарор қилди. Энди бу рақамда ҳеч ким ўйнамайди. “Ливерпуль”нинг 20-рақами абадий Жота номига тегишли бўлиб қолаверади.

Жота Португалия, Испания ва Англия клубларида маҳорат кўрсатганидан кейин 2020 йилнинг ёзида “Ливерпуль” сафига қабул қилинганди.

28 ёшли универсал ҳужумчи клублар миқёсидаги фаолияти давомида жами 398 та учрашувда иштирок этиб, 136 та гол ва 66 та ассист қайд этган. Шунингдек, Португалия терма жамоасида 49 та халқаро беллашувда рақиблар дарвозасини 14 маротаба ишғол қилган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию