Эндрик Ла Лигада қолиши мумкин

  • 22 октября, 18:38
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Эндрик қишки трансферлар ойнасида қаерга йўл олиши мумкинлиги маълум бўлди.

Tecno

Аввалроқ, "қаймоқранглилар" ўйин амалиётига эга бўлишни истаган бразилиялик ёш футболчини қўйиб юборишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Журналист Марк Бруснинг таъкидлашича, Эндрикни қўлга киритиш учун "Реал Сосьедад" фаворит бўлиб турибди, ушбу клубнинг мадридликларнинг раҳбарияти билан муносабатлари жуда яхши.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли Эндрик жорий мавсум бир дақиқа ҳам майдонда ҳаракат қилмади. Футболчининг "қаймоқранглилар" билан шартномаси 2030 йилнинг июнигача мўлжалланган. "Трансфермаркт" маълумотларига кўра, форварднинг нархи 35 миллион еврони ташкил этади.

Аввалроқ, футболчига Франция чемпионати вакили "Марсель"дан фаол қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабар бергандик.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию