Энг кучли полвонлар Чирчиқда жам бўлишди

CHERY AUTO

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг спорт мажмуасида ўтаётган беллашувлар эркаклар ўртасида 60, 66, 73, 81, 90, 100 кг.гача ҳамда ундан юқори, аёллар ўртасида эса 48, 52, 57, 63, 70, 78, 87 кг.гача ва ундан юқори бўлган вазн тоифаларида ташкил этилмоқда. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Эркаклар баҳсларида 2000 йилда туғилган ва ундан катта ёшдаги полвонлар, аёллар ўртасидаги беллашувларда эса 2001 йил ва ундан олдин таваллуд топган спортчилар ғолиблик учун кураш олиб бормоқдалар.

Мусобақа Низомига кўра ҳар бир жамоа таркибидан кўпи билан 14 нафар эркак ва 16 нафар аёл спортчи ўрин олиши ва беллашувларда иштирок этиши мумкин.

Баҳслар эртага ниҳоясига етади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию