Эркаклар терма жамоамиз президент кубогида 5 та медални қўлга киритди

CHERY AUTO

Аввал хабар берганимиздек, Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида пара таэквондо бўйича Осиё таэквондо федерацияси президенти кубоги бўлиб ўтмоқда.

Tecno

Бундан бироз аввал эркаклар ўртасидаги баҳслар ҳам ўз якунига етди. Муросасиз курашлар натижаларига кўра, -63 кг вазн тоифасида Зуҳриддин Тоҳиров ҳамда -80 кг вазн тоифасида Асадбек Тоштемиров кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, -58 кг вазн тоифасида Санжар Муҳторов, -63 кг вазн тоифасида Қудрат Ҳайдаров ва -70 кг вазн тоифасида Асилбек Ҳусанов бронза медали соҳибига айланди.

Пара таэквондо бўйича эркаклар терма жамоамиз якунда умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, аёллар ўртасидаги баҳсларда Зиёда Исоқова ҳамда Гулжаной Наимова олтин медалга сазовор бўлган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию