Эрон Россия билан ўйнайди

CHERY AUTO

ЖЧ йўлланмасини ҳал қилган Эрон  Россияга қарши ўйнайди.

Tecno

Россия терма жамоаси матбуот хизмати берган маълумотларга қараганда, "оқ айиқлар" октябрь ойидаги FIFA кунларида Эрон билан ўйнашини маълум қилди.

Ушбу бахс 10 октябр санасида Волгаградда жойлашган "Волгаград Арена"да бўлиб ўтиши маълум. Ўйиннинг бошланиш вақти ҳали аниқ эмас. Маълумот учун, Эрон терма жамоаси FIFA рейтингида 20-ўринни эгаллаб турибди. Форслар сўнги Жаҳон чемпионатларида мунтарам тарзда иштирок этиб келмоқда. Россия терма жамоаси ва клублари эса санкция сабаб турнирларда қатнаша олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, руслар сентябр ойида Иордания ва Қатар билан куч синашади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию