Эрон терма жамоси ҳам январда ўртоқлик ўйини ўтказади

CHERY AUTO

2018 йилги Жаҳон чемпионати сўнгги саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳда ҳаракат қилаётган Эрон терма жамоаси 6 январ куни Дубай шаҳрида Марокаш терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Tecno

Бу ўйин Эрон терма жамоси учун келаси йил 23 март куни 2018 йилги Жаҳон чемпионати сўнгги саралаш босқичидаги Қатарга қарши ўйин учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Маълумот ўрнида, Эрон терма жамоси 11 очко билан А гуруҳининг пешқадами сифатида қайд этилаётган бўлса, иккинчи ўринда 10 очко билан Жанубий Корея терма жамоаси бормоқда. 5 ўйиндан 3 тасида ғалаба қозонган Ўзбекистон терма жамоаси эса 9 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Марокаш терма жамоаси эса келаси йил 14 январ – 5 феврал кунлари Габон давлатида ўтказиладиган Африка Миллатлар Кубоги 2017 учун тайёргарлик кўрмоқда. Улар C гуруҳида чемпионатнинг амалдаги чемпиони Кот-д'Ивуар, Конго Демократик Республикаси ҳамда Того терма жамоалари билан куч синашади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию