Эртага, икки нафар боксчимиз жанг қилади

  • 4 января, 2021, 16:38
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

2-8 январь кунлари Россиянинг Сочи шаҳрида бокс бўйича "Лига ставок" турнири бўлиб ўтиши ҳақида маълумот берган эдик.

Tecno

Унда Одилжон Аслонов 75 кг вазн тоифасида, Шукуржон Раҳимов 59 кг вазнда Мурат Гассиев жамоаси таркибида иштирок этадилар. Ушбу икки нафар ҳамюртимиз 5 январь куни жанг ўтказади. Одилжон Аслоновнинг рақиби Андрей Ефременкога бўлса, Шукуржон Раҳимов Барабарян билан тўқнаш келади. Ҳамюртларимизга Равшан Хўжаев мураббийлик қилади.

Жанг Тошкент вақти билан 21:30 дан бошлаб Матч ТВ каналида жонли трансляция қилинади. Уларга омад тилаб қоламиз.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию