Эшпўлат Ҳидоятов "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди

CHERY AUTO

Бирлашган кураш дунёси (УWW) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар номини маълум қилди. Қувонарлиси, улар орасида ўзбекистонлик мутахассис Эшпўлат Ҳидоятов ҳам бор.

Tecno

Маълумот учун, бу Эшпўлат Ҳидоятов учун биринчи Олимпиада бўлади. Ҳакамимиз бунгача Нанкин-2014 ва Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинлари, қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинларида самарали фаолият олиб борган. Мутахассис 2022 йил Ўзбекистонда энг яхши ҳакам сифатида эътироф этилган эди.

Ҳидоятов 20-24 июнь кунлари Грецияда Олимпия ўйинларига саралаб олинган ҳакамлар учун ташкил этиладиган семинарда иштирок этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию