"Эвертон" ўзига мураббий қидиришни бошлаб юборди

BEPUL PROPAN

Англиянинг “Эвертон” клуби раҳбарияти мавсум якунлангач жамоанинг амалдаги бош мураббийи  Сэм Эллардайсни истеъфога чиқариш ҳақида ўйламоқда.

Daily Mail нашри тарқатгган хабарга кўра “ирисчилар” АПЛнинг ўтган 27 тур натижаларига кўра “Эвертон”нинг мусобақа жадвалида 9-ўринда бораётганидан норози бўлишмоқда.

Маълумотларга қараганда “Эвертон” вакиллари айни дамда Донецкнинг “Шахтёр” клуби устози Пауло Фонсеканинг хизматларига қизиқиш билдира бошлашган. Айтиш керакки, португалиялик мутахассиснинг “кончилар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию