"Эвертон" янги бош мураббийликка ажойиб номзод топди

TIGGO 2 PRO

"Эвертон" клуби яқинда бош мураббий Френк Лэмпардни истеъфога чиқарди. Энди раҳбарият янги бош мураббий излаш билан банд.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, раҳбарият "Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер билан шартнома имзоламоқчи. Бироқ мутахассис ҳам ўз талаблари борлигини маълум қилган.

Жумладан, Сульшер "Эвертон"да иш бошлайдиган бўлса, таркиб тубдан кучайтирилиши лозимлигини сўраган. У таркибга Харри Магуайр ва Скотт Мактоминейни қўшиб олишни истамоқда. 

Ҳозирча томонлар ўртасида музокаралар давом этаётгани айтилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию