Евро-2020. Швейцария кейинги босқичга чиқиш имкониятларини яхшилаб олди, Туркия қуруқ қўл билан уйга қайтади

TIGGO 2 PRO

Европа чемпионати 3-туридан ўрин олган Швейцария - Туркия учрашуви ўз якунига етди. Унда номинал мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Харис Сеферович тезкор голи билан 6-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Шакири дубль қайд этишга муваффақ бўлди. Бу голларга турклар сафида Ирфан Кехфечи бир бор жавоб қайтарди.

Шундай қилиб, 4 очко тўплаган Швейцария тўплар нисбатига кўра 3-ўринни эгаллади. Уларда кейинги босқичга чиқиш имконияти мавжуд. Туркия эса мусобақа билан хайрлашишга мажбур бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию