
Европа лигасининг жорий ҳафтадаги рамзий терма жамоаси эълон қилинди
Хабарингиз бор кеча Европа лигаси ярим финал жавоб баҳсида "Арсенал" сафарда "Валенсия"ни (4:2), "Челси" эса ўз майдонида "Айнтрахт"ни (1:1, пенальтилар бўйича 4:3) енгди.
УЕФА расмий сайти эса мусобақанинг жорий ҳафтадаги рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Дарвозабон: Кевин Трапп ("Айнтрахт")
Ҳимоячилар: Давиде Дзаппакоста ("Челси"), Мартин Хинтереггер ("Айнтрахт"), Давид Луиз ("Челси"), Эмерсон Палмери ("Челси")
Ярим ҳимоячилар: Рубен Лофтус-Чик ("Челси"), Мият Гачинович ("Айнтрахт"), Эден Азар ("Челси")
Ҳужумчилар: Александр Ляказетт ("Арсенал"), Пьер-Эмерик Обамеянг ("Арсенал"), Кевин Гамейро ("Валенсия").
Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” ва “Челси” ўртасидаги финал баҳси 29 май куни Бокуда бўлиб ўтади.
Комментарии