Европанинг энг зўр ёш ўйинчиси номи эълон қилинди

CHERY AUTO

“Пари Сен-Жермен” ва Франция терма жамоаси ўйинчиси Дезире Дуэ Европанинг 2025 йилдаги энг зўр ёш футболчиси, деб топилди. Бу соврин Tuttosport нашри томонидан жорий қилинди.

Tecno

- Франциялик ёш ижрочи учун феноменал даражадаги зўр мавсум бўлди. У “Пари Сен-Жермен” билан барча турнирларда ғолиб чиқди, - дейилади ташкилотчиларнинг изоҳида.

2024 йили бу соврин “Барселона” таркибида порлаган Ламин Ямалга насиб қилган эди.

20 ёшли Дезире Дуэ ўтган мавсум давомида барча турнирларда 61 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвоўасини 16 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 16 марта голли пас узатди.

Дуэ Париж суперклуби таркибида самарали ўйнаб, жамоанинг илк бор Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишига ҳисса қўшди. Бундан ташқари, Франция чемпионати ва мамлакат Суперкубогида зафар қучди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию